

Суперлига, 20-тур
“Пахтакор” – “Андижон” 3:0
Голлар: 21 - Заид Таҳсин, 29 - Сардор Собирхўжаев, 69 - Муҳаммадрасул Абдумажидов
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20:15
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзақов
Захира ҳаками: Шоҳнур Бойматов
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Умиджон Раҳимжонов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Ойбек Давлетмуратов
“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Хожиакбар Алижонов, 8.Дилшод Саитов, 10.Акмал Мозговой (6.Сардор Мирқобилов, 90+1’), 21.Башар Ресан (34.Шерзод Насруллаев, 86’), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 50.Фламарион (9.Иброҳим Ибрагимов, 69’), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 15.Амирхон Мурадов, 16.Миразиз Абдукаримов, 37.Фарид Фарҳодов, 63.Яҳё Ўринбоев, 90.Стефан Чинеду (29.Айман Ҳуссайн, 86’).
“Андижон”: 19.Артём Потапов, 8.Шоҳмалик Комилов (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 46’), 9.Имеда Ашортиа (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46’), 14.Абдураҳмон Комилов (1.Элдор Адҳамов, 63’), 15.Неманья Чаласан, 18.Дамир Темиров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 33.Дониёр Абдуманнопов (28.Бекзод Сулаймонов, 70’), 99.Рустам Турдимуродов (27.Мартин Боакье, 64’).
Захира: 2.Одилбек Абдумажидов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 10.Драган Черан, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.
Огоҳлантиришлар: 77 - Акмал Мозговой
Четлатиш: 59 - Артём Потапов
90+3. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
83. Ҳумоюнмирзо Иминовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Санжар Қувватов ажойиб тарзда бартараф этди!
79. Боакье гол урди, аммо бу ҳолатда оффсайд бўлган экан.
77. “Андижон” яна олдинга ўтмоқда, ҳужумлар сони ортмоқда.
73. Башарнинг зарбасидан сўнг Адҳамов тўпни қайтарди!
70. Ҳисоб янада йириклашди, буёғига майдонда 11 га 10.

69. ГОЛ! Муҳаммадрасул Абдумажидов ҳисобни йириклаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни Абдумажидов бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
63. Абдураҳмон Комилов майдонни тарк этди, унинг ўрнига дарвозабон Элдор Адҳамов ўйинга қўшилди.
61. Қизил карточка тасдиқланди, “Андижон” буёғига бир киши кам бўлиб ўйнайди.
60. Юзага келган ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
59. Айман андижонлик посбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Артём эса уни йиқитди. Бош ҳакам дарвозабонга қизил карточка кўрсатди.
54. “Андижон” вазиятлар яратишга интилмоқда, аммо ўхшамаяпти.

49. Ўйин темпи бироз пасайган биринчи бўлимга нисбатан.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
42. Ҳожиакбар Алижоновнинг ўнгдан ерлатиб узатган тўпини Потапов ушлаб олди.
38. Алижонов жуда қулай вазиятга чиқиб бориб тўпни ерлатиб зарба берди, бирозгина ноаниқ кетди… Ваҳоланки, у ўзини пас берди, деб ҳисобламоқда…
32. Навбатдаги зарба Ашортиадан бўлди, буниси кучсиз чиқди, тўпни Қувватов ушлаб олди.
30. Дониёр Абдуманноповдан зарба! Бироқ бирозгина ноаниқ бўлди…
30. Андижонликлар янада қийин ҳолатда қолмоқда…
29. ГОЛ! Сардор Собирхўжаев ҳисобни оширди! Сардор шериги билан “деворча” услубида комбанция уююштирди ва дарвозага зарба бериб, гол урди!
28. Ҳожиакбар Алижоновнинг ўйиндаги иккинчи кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
24. Дилшод Саитовдан зарба кўрдик, аммо ноаниқ бўлди.
23. Ашортианинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди.
22. Гол кўрдик ўйинда, энди “Андижон” янада фаоллашишии аниқ.
21. ГОЛ! Таҳсин ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўпни Заид бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
19. Муҳаммадкарим Тоировнинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади.

16. Мазкур учрашувни стадиондан туриб Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро кузатмоқда.
12. Алижоновдан айёрона зарба, Потаповдан сейв!
10. Шундай деб турганимизда “шерлар”дан ҳужум кўрдик, Айманннинг зарбаси аниқ бўлмади.
10. Андижонликлар дасталбки декадада устунлик қилмоқда, майдон эгаларидан ҳозирча айтарли вазият кўрмадик.
3. Меҳмонлар илк дақиқалардан ҳужумга боришди, дастлабки уриниш Рустам Турдимуродовдан бўлди, бироқ тўп дарвозагача бормади.
1. Ўйин бошланди.



Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Андижон” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



