Муҳаммадрасул Абдумажидов Франция жамоасига ўтади!

4 сен 2026, 22:52
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида ҳимоячи Муҳаммадарасул Абдумажидовнинг Франция жамоасига ўтишини тасдиқлади.

“Абдумажидов 1 январдан эътиборан “Брест” аъзосига айланади, шартнома имзоланган. Шунчаки Муҳаммадрасулнинг ўзи жамоада қолиб, ёрдам беришни истади.

Агарда улар олдинроқ хат жўнатишганида, балки, уни Францияга жўнатардик. Ўтган йили Муҳаммадали Ўринбоевни Бельгия жамоасига бергандик”, - деди Тожиев.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia