Скалони Месси кетганидан кейин Аргентина терма жамоаси қандай ўйнаши ҳақида жавоб берди

30 сен 2026, 10:05
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа сардор ва ҳужумчи Лионель Мессисиз қандай ўйнаши ҳақида гапириб берди.

6 октябрь куни 39 ёшли футболчи "альбиселесте" таркибида Бенинга қарши хайрлашув ўйинини ўтказади.

"Лео футболчи бўлишдан ташқари, майдонда ва ундан ташқарида мен бошқа ҳеч кимда кўрмаган нарсани яратади. Бунинг ўрнини босиш қанчалик қийин бўлишини тасаввур қилаверинг. Лекин бизда етакчиликни ўз қўлига оладиган инсонлар, яхши инсонлар бор — энг муҳими шу.

Мен жамоадошларини қўрқитадиган ёмон йигитларни қидирмаяпман. Менга яхши, ижобий йигитлар керак. Биз биргаликда Лео берган нарсаларнинг ўрнини босишга ҳаракат қиламиз. Бу қийин бўлади, лекин жамоамиз ҳар доим чорловларга жавоб бера олган.

Очиғи, Мессисиз ҳаммаси бошқача бўлади. Биз бунинг йўлини топамиз. Бизда ўзларини кўрсата оладиган ёш футболчилар бор, биз аввал ҳам Леосиз сифатли ўйинлар ўтказганмиз. Бизнинг футболимиз — бу тўпга эгалик қилиш ва назорат. Ўйин услубимиз ўзгармайди, ўзлигимиз аслича қолади", — дейди Скалонининг сўзларини Х ижтимоий тармоғидаги "All About Argentina" саҳифаси.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: All About Argentina

Сўнгги янгиликлар

Барча ›