

Бу ҳақда машҳур Motivaciones Fútbol портали X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, режа шундан иборатки, Месси майдонга тушмаган ҳолда ёш ўйинчиларга ўзининг барча тажрибаси ва етакчилик фазилатларини етказиб, уларга мураббийлик қилади. Қайд этилишича, ушбу ғоя "альбиселесте"нинг собиқ форварди Серхио Агуэронинг 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида жамоани трибунадан қўллаб-қувватлаб ўйнаган ролига ўхшаш бўлади.
39 ёшли Месси миллий жамоа сафидаги хайрлашув ўйинини 7 октябрь куни ўтказди. Аргентиналиклар Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Месси битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Месси Аргентина асосий терма жамоасидаги дебютини 2005 йил 17 август куни Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган. Шу давр мобайнида футболчи миллий жамоа таркибида жаҳон чемпиони (2022 йил), Финалиссима ғолиби (2022 йил) ва икки карра Америка кубоги соҳиби (2021, 2024 йиллар) бўлди.



