

"Менимча, бу ижобий йил бўлди. Биз ўзимизни энг яхши томондан кўрсатдик ва яна жаҳон чемпионати финалига чиқдик.
Ҳар доим ҳам ғалаба қозонишнинг иложи бўлавермайди, аммо биз мамнунмиз. Биз ҳатто мағлубиятга учралган тақдирда ҳам машаққатли меҳнат муносиб баҳоланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни етказа олдик — ва бу ажойиб.
Биз, шубҳасиз, ЖЧдаги ўша эпик ўйинларни эслаб қоламиз. Миср ва Англияга қарши ўйинлардан кейин ҳиссиётлар ақл бовар қилмас даражада эди. Яхши ишлаганимиздан, бор кучимиз билан курашганимиздан ва ҳар доим Аргентина руҳига содиқ қолганимиздан мамнунман.
Танқидларга келсак, мен уларга жавоб бермоқчи эмасман. Саккиз йил давомида бундай қилмадим, энди нега бошлашим керак? Жамоатчилик ва матбуот баҳс-мунозаралар олиб бориши мутлақо табиий ҳол.
Бизда анча мустаҳкам пойдевор бор. Мен худди шу руҳда давом этишни хоҳлардим — Аргентина енгиш қийин бўлган эталон жамоа бўлиб қолишини истайман. Ҳам ҳимояланишни, ҳам ҳужум қилишни биладиган жамоа бўлишини. Футболда бундай даражани сақлаб туриш қийин. Бизнинг вазифамиз — ҳаммасини шундайлигича сақлаб қолишдан иборат", — деди Скалони.



