

"Бугун ўйин осон кечмади. Таркибимиздаги йўқотишларга қарамасдан майдонга чиққан йигитлар муносиб қаршилик кўрсатишди. Биринчи бўлим ҳаммаси режамиз асосида ўтди. Иккинчи бўлимдаги тезкор гол режамизни бузиб қўйди. Ҳужумда кескинроқ ўйнашимиз керак эди. Афсуски, гол ура олмадик ва мағлубиятга учрадик. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман",- дейди Шуҳрат Тошпўлатов.
- Абдувоҳид Неъматовнинг жароҳати ҳақида...
- Неъматов алоҳида шуғулланмоқда. Насиб қилса, яқин кунларда сафимизга қўшилади. Чиройли ўйинлари билан мухлисларни яна хурсанд қилади.
- Стадиондаги атмосфера ҳақида...
- Фарғонада ҳар доим яхши футбол муҳити бўлган. Ҳар бир ўйин катта байрамдек қарши олинади. Бугун ҳам кўп сонли мухлислар жамоасини яхши қўллаб-қувватлади. Узоқдан келган жамоамиз ишқибозларига ҳам катта раҳмат.



