Шуҳрат Тошпўлатов : “Мухлисларни ғалаба билан табриклайман”

Narzulla Saydullayev
30 июн 2019, 10:03
Суперлига 13-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сурхон” учрашувидан сўнг "Насаф" катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор бугун жамоамизнинг мухлисларини ишончли ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, бугунги рақибимиз анча тажрибали жамоа. Уларнинг таркибида юқори савиядаги футболчилар йиғилган.

Шунга қарамасдан бугунги учрашувга яхши тайёрланган эдик ва рақибимизга нисбатан яхшироф ўйин кўрсатдик. Яратилган вазиятлардан 1-бўлимда унумли фойдалана олмадик. Танаффусдан сўнг бош мураббийимизнинг курсатмаларини футболчиларимиз тўғри бажаришди ва керакли натижага эришилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz