

Клуб тиббий бўлими тавсиясига кўра Қодирқулов дастлаб якка тартибда енгил шуғулланган бўлса-да, якунда унинг жароҳати бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказиш шартлиги хулосасига келинди.

Санжарнинг чап оёқ тизза лотерал менискнинг йиртилиши ташхиси билан жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
Клуб бош шифокори Иззат Абдувоҳидовнинг маълум қилишича, Санжар Қодирқуловнинг жароҳатидан тикланиб сафга қайтиши учун тахминан 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади.



