

"Челси" — "Тоттенхэм" 0:2
Голлар: 77 - Майк Пендерс (автогол), 87 - Матис Тель
“Челси”: 39. Майк Пендерс, 5. Максанс Лакруа, 34. Жош Ачимпонг, 6. Ливай Колуилл, 10. Коул Палмер, 14. Жордан Хендерсон, 7. Педру Нету (18. Дэнни Уэлбек, 88’), 25. Мойсес Кайседо, 21. Йоррел Хато (2. Марко Палестра, 65’), 23. Жеовани Кенда (41. Эстевао, 72’), 17. Морган Рожерс.
Захира: 28. Тедди Шерман-Лоу, 3. Уэсли Фофана, 27. Мало Гюсто, 4. Валентин Барко, 45. Ромео Лавиа, 32. Махди Николл-Жазули.
“Тоттенхэм”: 31. Антонин Кински, 37. Микки ван де Вен, 3. Эндрю Робертсон (23. Педро Порро, 65’), 6. Ян Паул ван Хекке, 14. Арчи Грей, 16. Сандро Тонали, 20. Муҳаммад Қудус (21. Деян Кулушевски, 89’), 10. Жеймс Мэддисон (8. Конор Галлахер, 51’), 11. Матис Тель (33. Бен Дэвис, 89’), 18. Матеуш Фернандеш, 22. Омар Мармуш (19. Доминик Соланке, 65’).
Захира: 39. Мартин Дубравка, 5. Маркос Сенеси, 52. Каллум Олусеси, 68. Лука Уильямс-Барнетт.
Огоҳлантиришлар: 67 - Конор Галлахер, 72 - Микки ван де Вен, 72, 80 - Коул Палмер, 72 - Матеуш Фернандеш, 72 - Роберто Де Зерби (“Тоттенхэм” бош мураббийи, майдон четида), 79 - Педру Нету, 90+1 - Морган Рожерс
Четлатиш: 80 - Коул Палмер (иккинчи сариқ карточка)
90+7. Ўйин якунланди.
90+5. “Челси” бирорта ҳужум ташкил этолмади гол ўтказганидан буён.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
88. Алонсо шогирдлари қайта оладими? Кузатамиз.

87. ГОЛ! Телдан ажойиб гол! Матис олдинга юриш қилиб, узоқдан ерлатиб зарба берди ва бу аниқ бўлди!
85. Галлахернинг дарвоза томон тепган тўпини Пандерс қайтарди.
82. Порронинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади.
81. “Челси” ўта қийин аҳволда қолмоқда…

80. Палмер иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди!
78. Ҳисоб очилди ниҳоят, энди буёғига майдон эгалари фаолликни оширади.

77. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Пендерс уриб юбораман деб, ўз дарвозасига киритиб қўйди!
74. Эстеваонинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди…
72. Баҳсга Палмернинг рақибига нисбатан қўпол ўйнагани сабаб бўлибди. Бош ҳакам икки жамоа вакилига ҳам сариқ карточка кўрсатди.

70. Икки жамоа вакилларини ўзаро баҳслашиб кетишди.
62. Нету тўпни ўзига тўғрилаб олиб, ажойиб зарба берди, Кинскидан ажойиб сейв!
60. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда, айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.
51. Жеймснинг жароҳати тасдиқланди, алмаштирилади. Ўрнига Конор тушди.
50. Айни шу чоғда эса Галлахер захирада тайёргарлик кўрмоқда.

50. Мэддисон жароҳат олди, шекилли, майдонга ўтириб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
48. Бўлим аввали курашлар билан бошланди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45. Биринчи бўлим якунланди.
44. Нетунинг ерлатиб йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.
37. Рожерснинг зарбасини ҳам Кински ажойиб тарзда қайтара олди.
36. Хендерсоннинг зарбасидан сўнг Кински тўпни қайтарди!
32. Тель қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Педерсдан яна бир сейв! Қўшимчасига бу ҳолатда ўйиндан ташқари вазият ҳам бўлган экан.
31. Қудусдан яна бир уруниш, бироқ бунисини дарвозабон тўпни ушлаб олгач бартараф этилди.
29. Робертсоннинг чап қанотдан узатган тшпини Мармуш дарвозага йўллади, Пендерсдан ажойиб сейв!
20. Қудуснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
14. Палмернинг ажойиб зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.
13. “Челси” жарима зарбасидан Бруну услубида қилмоқчи бўлди, Палмернинг узатмасидан сўнг тўп тўғри рақиб посбони қўлига бориб тушди.
6. Палмернинг ўнг қанотдан узатган тўпига якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
5. Илк дақиқалардан меҳмонлар ҳужумга интилмоқда.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 8-туридан ўрин олган "Челси" — "Тоттенхэм" баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



