

Ўзбекистон Суперлигаси, 24-тур
"Динамо" — "Бухоро" 1:2 (ТУГАДИ)
17.10.2026, 19:00 Самарқанд, "Динамо" стадиони
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Диас Галеев
VAR: Найим Қосимов
AVAR: Элнур Дониёров
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Феруз Ғаниев
Гол: Анвар Ҳожимирзаев (Амаду Думбуя) 6, Асадбек Жўрабоев (Жавоҳир Рўзиев) 66, 1:1, Ника Качарава (пенальти) 89, 1:2
"Динамо": 1. Эдем Неманов, 2. Артём Радаев, 3. Михаил Штефан, 4. Нурилло Тўхтасинов, 8. Азизбек Амонов (25. Ойбек Ўрмонжонов, 72), 10. Анваржон Хожимарзаев (44. Абдуғафур Ҳайдаров,72) 16. Амаду Думбуя, 20. Жалолиддин Жумабоев, 24. Акбар Худайбердиев ( 17. Салим Мустафаев, 31), 30. Харис Хайдарович (26. Марко Станоевич, 72), 37. Фирдавс Абдураҳмонов (7. Санжар Қодирқулов, 61)
Захира: 13. Равшанбек Ягудин, 15. Расул Йўлдошов, 19. Тигран Аванесян, 22. Улуғбек Абдуллаев,
"Бухоро": 12. Умиджон Хамроев, 5. Сардор Қулматов (2. Велько Филипович, 74), 7. Хуршидбек Мухторов, 11. Темур Мамасидиқов, 18. Озодбек Ражабов, 22. Асадбек Жўрабоев (9. Ника Качарава,66) 25. Шерзод Эсанов ( 88. Доминик Бегич, 80), 27. Муҳаммад Юлдашев, 42. Кирилл Тодоров, 78. Владимир Родич (77. Асилбек Қаюмов, 80), 97. Шохбоз Жўрабеков (17. Жавоҳир Рўзиев, 46)
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, , 14. Исломбек Баратов, 19. Аббос Умаров,90. Амирхон Хикматов.
Четлатиш: Нурилло Тўхтасинов (“Динамо”) 18
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. ГОЛ. Ника Качарава пенальтидан зарбани аниқ ижро этди. Ника 11 метрлик зарбани жуда совуққон амалга оширди, 1:2
88. Ника Качарава тўп олдида. Нажафалиев ВАРни ҳамон эшитмоқда.
85. Қарор ўзгармади.
84. ПЕНАЛЬТИ. “Динамо” дарвозасига, ВАР вазиятни кўрмоқда. Ўйиндан ташқари ҳолат бўлиши мумкин.
80. ЎЗГАРИШ. “Бухоро”, Эсанов ўрнига Бегич, Родич ўрнига Қаюмов тушди.
78. ЗАРБА. Эсановнинг ижро этган жарима зарбаси ноаниқ чиқди.
74. ЎЗГАРИШ. “Бухоро”, Қулматов ўрнига Филипович тушди.
72. ЎЗГАРИШ. “Динамо”, Ҳожмирзаев ўрнига Ҳайдаров, Ҳайдаревич ўрнига Станоевич, Амонов ўрнига Ўрмонжонов тушди.
66. ГОЛ. “Бухоро” ҳисобни тенглаштирди. Жавоҳир Рўзиевнинг пасини Асадбек Жўрабоев голга айлантирди.
61. ЎЗГАРИШ. “Динамо”, Фирдавс Абдураҳмонов ўрнига Санжар Қодирқулов тушди.
60. Зарба йўлига Мухторов пешвоз чиқди.
59. Амаду Думбуя жарима зарбасини ишлади. Тўп олдида Азиз Амонов.
57. ЗАРБА. Мамасидиқовнинг зарбаси ҳаддан ташқари кучли бўлиб кетди.
50. Жамоалар иккинчи бўлимга яхши киришиб кетишди.
46. ЎЗГАРИШ. “Бухоро” сафида Жавоҳир Рўзиев Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига майдонга тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
31. ЎЗГАРИШ. “Динамо”, Акбар Худойбердиев ўрнига Салим Мустафоев тушди.
30. Тўп назорати “Бухоро”га ўтди.
27. Эсанов рақиб дарвозасига йўл топа олмади, унинг уриниши самарасиз. Неманов ҳам яхши ҳаракат қилди.
20. Неманов яна жамоасини голдан қутқарди.
19. ЗАРБА. Тимур Мамасидиқов ижро этган жарима зарбасини Эдем Неманов қайтарди.
18. ЧЕТЛАТИШ. Нурилло Тўхтасинов қизил карточкага лойиқ кўрилди. Нажафалиев қизил карточкани кўрди.
16. Аскен Нажафалиев ВАР мониторига борди.
15. Пенальти эмас, жарима зарбаси.
14. ПЕНАЛЬТИ. Аскер Нажафалиев “Динамо” дарвозасига пенальти белгилади. ВАР билан гаплашилмоқда.
13. “Динамо” дастлабки дақиқалардан юқори темпда ўйнамоқда.
8. ЗАРБА. Фирдавс Абдураҳмоновнинг зарбаси “Бухоро” дарвозасининг пастки бурчак устунига тегди.
6. ГОЛ. “Динамо” учрашувда ҳисобни очди. Думбуя қулай позицияда дарвозага зарба берди, зарба рекошет орқали ҳавога кўтарилди ва тўпни дарвозага Ҳожимирзаев киритиб юборди, 1:0
3. Анвар Ҳожимирзаев қулай вазиятга чиқиб борганди, Умиджон Ҳамроев тўпга чиқиб келди. Ҳожимирзаевда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор эди.
Ўйинга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!



