

Бу ҳақда El Desmarque хабар берди.
Бироқ 22 ёшли аргентиналик футболчининг Лондон клубига ўтишига "Реал" тўсқинлик қилиши мумкин. "Комо" Пасни мадридликлардан 60 миллион еврога сотиб олган бўлса-да, "Реал"да уни 2027 йил ёзида 80 миллион евро эвазига қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.
Пас жорий мавсумда барча турнирларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.
Футболчининг "Комо" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.



