Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди

Sherzod Nurmatov
24 июн 2025
"Реал" афсонаси Рауль Гонсалес Испания U-21 терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида.

Рауль Испания U-21 терма жамоаси бош мураббийи сифатида Санти Дения ўрнига асосий номзод бўлиб чиқди. "Кастилья"даги 6 йиллик фаолиятини якунлаган Рауль ҳозирда Испания футбол федерацияси (RFEF) билан музокараларнинг дастлабки босқичида.

Амалдаги бош мураббий Дения жамоаси Евро-2025дан чиқиб кетганидан кейин ўз лавозимини тарк этмоқчи.

47 ёшли мутахассис “Кастилья”ни Хаби Алонсо “Реал” бош мураббий этиб тайинлангани сабабли тарк этган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Football Espana