Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди

Sherzod Nurmatov
11 дек 2025
Янги мавсумга ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Қўқон-1912" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан янги мураббий билан келишувга эришди.

Клуб матбуот хизматига кўра, Андрей Шипилов жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланган.

"Пахтакор", "Металлург" ва "Динамо" каби жамоаларда муваффақиятли фаолият олиб борган мутахассис Андрей Шипилов янги мавсумда "Қўқон-1912" жамоасига бош мураббийлик қилади. Мураббий "Пахтакор" жамоаси билан биргаликда узоқ йиллар давомида ишлаган ва "шерлар" сафида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳибига айланган. Шунингдек, ўша вақтларда Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси ҳисобланмиш "Металлург" билан 2018-2019 йилларда чемпионатда 5-ўринни эгаллаган. Бу бекободликлар тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади", – дейилади хабарда.

Андрей Сергеевич Шипилов

Туғилган йили: 23.03.1971

Мураббийлик фаолияти: "Пахтакор" (ёрдамчи мураббий) (2007-2017), Ўзбекистон миллий терма жамоаси (ёрдамчи мураббийи), Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (ёрдамчи мураббий), "Металлург" (2018-2021), "Динамо" (2022).

Аввалроқ қўқонликлар бош мураббий Баҳром Ҳайдаров билан хайрлашган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Қўқон-1912" матбуот хизмати