

Европа ва жаҳон чемпиони бўлган футболчининг талаблари эса унчалик ҳам катта эмас.
AS нашри хабарига кўра, Рамос учун уни истаган клуб қуйидаги 7 мамлакатдан бирининг олий дивизионида қатнашиши кифоя:
Англия, Испания, Германия, Франция, Италия, Португалия ва Туркия.
У вариантларни саралаб ўтирмоқчи эмас — ушбу талабларга жавоб берадиган ҳар қандай клубнинг таклифини эшитишга тайёр. Саудия Арабистони ёки АҚШ клублари эса кўриб чиқилмайди, чунки Рамос фаолиятини Европада давом эттиришни истайди.



