

Аввалроқ Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Вампета "Барселона" ярим ҳимоячисининг жиддий молиявий ва оилавий муаммолар сабабли Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истаётганини айтган эди.
"Ростини айтсам, молиявий аҳволимиз ҳақида гапиришга мажбур бўлаётганимни мутлақо тушунмайман. Агар биз ҳозир Рафинья топаётган маблағнинг атиги 10 фоизини ишлаётганимизда ҳам, ўзимизни бахтли ҳис қилардик.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларимда ёзишни истамайман, чунки қандай жамиятда яшашимизни яхши биламан.
Агар мен: "Эшитинглар, мен камбағал эмасман, ҳали ҳам бойман", деган мазмунда пост ёзсам, мени кибрли инсон деб аташади. Бу гаплар тезда унутилади, деб ўйлагандим, аммо бу миш-мишлар аллақачон Испаниягача етиб борди ва ҳамма бизнинг молиявий аҳволимизни оғир деб ўйлаяпти", — деди Беллоли Daily do Garotinho нашрига.



