

"Олтин тўп" соҳиби 27-дақиқада жароҳат сабабли майдони тарк этганди.
"Усмон ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дей олмайман. Душанбагача кутиш керак, шунда аниқ бўлади. Лекин мен бу фақат мушакларнинг чарчоғи деб ўйлайман.
Бугун фақат тахмин қилишимиз мумкин, лекин менга ҳамма нарса ёмон кўринмаяпти. Чемпионлар Лигаси финалигача яна икки ҳафта вақт бор", — деди Энрике RMS Sport нашрига.
30 май куни ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалида "Арсенал" билан тўқнаш келади.



