"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди

Aslanov Jasurbek
26 янв 2026
"Манчестер Юнайтед" афсонаси Дэвид Бекхэм АПЛ 23-тури доирасидаги "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан (3:2) сўнг, "канонирлар"га мухлислик қиладиган ўғли Ромеога ҳазиломуз "салом" йўллади.

Дэвид ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ўзининг МЮдаги тўп сурган даврлари акс этган суратни жойлаштириб: "Ўзинг яхшимисан, Ромео?" деб изоҳ қолдирди.

23 ёшли Ромео Бекхэм эса отасининг бу "ҳужуми"га тезкорлик билан жавоб қайтарди. У АПЛ турнир жадвали акс этган скриншотни жойлаб, шундай ёзди: "Жуда ҳам бўшашиб кетманг. Тузоққа тушиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлинг".

Эслатиб ўтамиз, ушбу мағлубиятга қарамай "Арсенал" 50 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Манчестер Юнайтед" эса 38 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: instagram.com/davidbeckham