

Бу ҳақда "канонирлар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар шартномани бекор қилиш бўйича ўзаро келишиб олди. “The Athletic” мухбири Дэвид Орнштейн берган маълумотга кўра, 26 ёшли англиялик футболчи билан тузилган келишув 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни 2028 йилгача узайтириш банди ҳам бор эди.
Нелсон 2007 йилдан буён "Арсенал" тизимида бўлиб келган. Лондон клуби сафида у 1 марта Англия Кубоги ва 2 марта Англия Суперкубогини қўлга киритган.



