

Ўзбекистон Кубоги
Ярим финал
“Андижон” – “Локомотив” 0:2
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 18:15
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Султонбек Зайлабидинов
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев
Гол: Муҳаммадали Реимов 97, (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов (Жасур Яхшибоев) 108, 0:2
“Андижон”: 1.Элдор Адхамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 6.Александре Андроникашвили, 15.Неманья Чаласан, 17.Азизбек Турғунбоев, 18.Дамир Темиров (70.Ҳамидулло Каримов,102), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (,11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 90), 27.Мартин Боакье, 28.Бекзод Сулаймонов (99.Рустам Турдимуродов,70) 33.Дониёр Абдуманнопов ( 9.Имеда Ашортиа, 69) ( 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 90)
Захира: 19.Артём Потапов,8.Шоҳмалик Комилов23.Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев,
“Локомотив”: 1.Алексей Козлов, 8.Билол Туплиев (9.Суҳроб Нуруллоев,68), 11.Темурхўжа Абдухолиқов ( 61.Нурлан Ибраимов, 114), 14.Николай Иванов (45.Йован Нишич, 68), 15.Александр Шушняр, 17.Сардор Мирзаев, 18.Олександр Кучеренко, 22.Сунатилла Поёнов, 23.Диёржон Туропов (70.Муҳаммадали Реимов,78), 33.Олег Зотеев (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 114), 99.Жасурбек Яхшибоев.
Захира: 16.Данил Бакланов, 7.Қувончбек Абраев, 10.Шодиёр Шодибоев, 21.Илья Йеличич,
Огоҳлантириш: Николай Иванов (“Локомотив”) 49, Дониёр Абдуманнопов (“Андижон”) 63, Азизбек Турғунбоев (“Андижон”) 90+4
Фойдаланилмаган пенальти: Имеда Ашортиа (“Андижон”) 75
Учрашув якунланди.
120. Иккинчи экстра-таймларга 1 дақиқа қўшиб берилди.
120. ЗАРБА. Яхшибоев кириб бориб кучли зарба берди. Адҳамов қайтарди.
118. Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
117. Пўлатхўжа Холдорхонов қулай имкониятдан фойдалана олмади.
114. ЎЗГАРИШ. “Локомотив”, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Нурлан Ибраимов, Олег Зотеев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев тушди.
108. ГОЛ. “Локомотив” ўйинга мантиқан нуқтани қўйди. Жасур Яхшибоев бўш худуд бўйлаб олдинга ўтди, биринчи узатмани ҳимоячи қайтарди, иккинчи узатмани Темурхўжа Абдухолиқов боши билан голга айлантирди, 0:2
Иккинчи экстра-тайм бошланди.
105. Биринчи экстра-таймларга 1 дақиқа қўшиб берилди.
102. ЎЗГАРИШ. “Андижон”, Дамир Темиров ўрнига Ҳамидулло Каримов тушди.
97. ГОЛ. Ниҳоят учрашувда ҳисоб очилди. Муҳаммадали Реимов “Локомотив”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1.
94. ЗАРБА. Турдимуродовнинг зарбасини Козлов қайтарди.
90. ЎЗГАРИШ. “Андижон”, Имеда Ашортиа ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов, Муҳаммадкарим Тоиров ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов тушди.
Биринчи экстра-таймлар бошланди.
Учрашувнинг асосий бўлими якунланди. Навбат экстра-таймларга.
90+7. Козлов муқаррар голдан қутқарди.
90+4. Азиз Турғунбоевга сариқ карточка кўрсатилди.
90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
88. Афтидан экстра-таймлар кўрамиз.
78. ЎЗГАРИШ. “Локомотив”, Диёр Туропов ўрнига Муҳаммадали Реимов тушди.
75. ЙЎҚ. Ашортиа пенальтидан гол ура олмади. Тўп дарвоза тўсинига тегди.
75. ПЕНАЛЬТИ. “Локомотив” дарвозасига
72. “Локомотив” дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Яхшибоев тўпни қайтаришда қўлни ишлатди.
69. ЎЗГАРИШ. “Андижон”, Дониёр Абдуманнопов ўрнига Имеда Ашортиа, Бекзод Сулаймонов ўрнига Рустам Турдимуродов тушди.
68. ЎЗГАРИШ. “Локомотив”, Билол Тўплиев ўрнига Суҳроб Нуруллоев, Николай Иванов ўрнига Йован Нишич тушди.
63. Дониёр Абдуманнопов майдонда қолди. Насибуллаев ВАР мониторида вазиятни қайта кўрди ва қизил карточкани бекор қилиб, сариқ карточкага алмаштирди.
63. Насибуллаев ВАР монитори олдига борди.
61. ЧЕТЛАТИШ. “Андижон” учрашувни бир киши кам бўлиб давом эттиради. Дониёр Абдуманноповга Шавкат Насибуллаев қизил карточка кўрсатди.
55. Ўйин яхши ўтмоқда, лекин ҳамон дарвозаларга тўп киргани йўқ.
49. “Локо” футболчиси Николай Ивановга сариқ карточка кўрсатилди.
46. Козлов яна бир вазиятда жамоасини қутқарди. Зарбани Дониёр Абдуманнопов йўллаганди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
41. Билол Тўплиевда қулай имконият юзага келганди, у зарба беришга кечикди.
30. “Локо” тўп назоратини ўз томонига оғдирмоқда.
23. ЗАРБА. Абдуманноповнинг фаол ҳаракатларидан сўнг Боаке узоқдан Козлов дарвозасини мўлжалга олди. Козлов яна бир вазиятда қутқарди.
18. Вазиятлар яратиш борасида устунлик “бургутлар”да.
16. Ўйин анча қизиқарли ва яхши темпда ўтмоқда.
14. ЗАРБА. Абдуманноповнинг узатмасини Дамир Темиров тўхтатмай зарбага айлантирди. Бу вазият гол билан тугаши мумкин эди.
7. Андроникашвили жарима майдончаси ичида “Локо” футболчисига зарба берди, такрорий вазиятлар “Андижон” футболчиси биринчи бўлиб тўпга зарба бергани кўринди.
3. ЗАРБА. Дониёр Абдуманнопов тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига йўналтирди. Хавфли аммо зарба ноаниқ.
2. “Андижон”дан илк дақиқалардан хавфли юриш. “Локо” посбони Козлов тўпни қайтарди.
Ўйинга старт берилди.
Ўзбек футболи афсонаси Сергей Лебедевнинг вафоти муносабати билан ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Учрашув бошланишига ҳамма нарса тайёр!



