

Ўз вақтида ОКМК ва "Андижон" жамоаларида тўп тепган собиқ футболчи Азамат Исроилов "Андижон" – "Локомотив", ОКМК – "Навбаҳор" ўйинлари олдидан имкониятлар ҳақида гапирди.
"Суперлигадаги охирги натижалардан келиб чиқсак, "Локомотив" ва "Навбаҳор" финал чиптасини қўлга киритади. Уларда энг муҳими барқарорлик бор. Фикримча, бугун ҳужумкор ва чиройли ўйин гувоҳига айланамиз. Ўзим эса "Андижон" ёки ОКМК жамоаларидан бири Кубокни қўлга киритишини истайман", – дейди Азамат Исроилов.



