

"Андижон"нинг ярим финалдаги рақиби — Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси. Клублар шу кунга қадар Кубок мусобақасида 3 маротаба тўқнаш келишган. Бу ўйинларнинг барчасида "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган — 3 ғалаба.
Бу икки жамоа охирги бор Кубокда 2021 йил гуруҳ босқичида учрашишган.
2004. "Локомотив" - "Андижон" 3:0
2013. "Андижон" - "Локомотив" 0:1
2021. "Андижон" - "Локомотив" 1:2
Жамоалар ўртасидаги учрашув бугун соат 18:15 да Олмалиқда бўлиб ўтади.



