Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Навбаҳор" футболчилари бугун ўз майдонида ўйнагандек бўлишади"

Iskandarov Abdulaziz
24 ноя 2026, 15:44
Ўзбекистон Кубоги ярим финал ўйинлари финал олдидан ўзига ҳос финал мақомида ўтиши шубҳасиз.

Табиийки, мазкур учрашувларга мухлис ва мутахассисларда қизиқиш юқори. ОКМК собиқ футболчиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи ўйинга келадиган бўлсак, "Локомотив" охирги баҳсда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва ҳозир ажойиб спорт формасида. "Андижон"да эса нимагадир ишлар силлиқ кетмаяпти. Бироқ андижонликлар ҳам охиригача курашишини ҳисобга олсак, "Локо"га осон бўлмайди — имкониятлар 40/60 "Локомотив" фойдасига.

ОКМК — "Навбаҳор" баҳсига келсак, бу финалга тенг учрашув бўлади. Устунлик "Навбаҳор" томонида: наманганликлар водий дербисида яхши таассурот қолдирди ва Тошкентга жуда кўтаринки кайфиятда келади. Қолаверса, Намангандан ташриф буюрадиган кўп сонли мухлислар қўллаб-қувватлови остида "Навбаҳор» пойтахтда ҳам худди ўз стадионида ўйнаётгандек ҳаракат қилади. Назаримда, "Навбаҳор" минимал устунлик билан ғалаба қозонади — имкониятлар 45/55", – дейди Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров.

Ўхшаш янгиликлар

Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›