

Маълумотларга кўра, бразилияликлар Оскарнинг нархи бўйича "Шанхай СИПГ" билан якуний келишувга эришишлари лозим. Қолган барча масалалар ҳал қилиб бўлинган.
Оскарга шунингдек Бразилиянинг бошқа клублари - "Сан-Пауло" ва "Интернасьонал" томонидан қизиқиш билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оскар "Шанхай СИПГ"да Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, бугунги кунда ЎФА вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Одил Аҳмедов билан тўп тепган.



