Неманья Матич: "Тен Хаг жамоасининг ўйини менга ёқмоқда. Жамоа келаси мавсум АПЛ чемпионлиги учун курашса керак"

Mirjalol Normatov
2 май 2023
2017-2022 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" таркибида ўйнаган Неманья Матич "қизил иблислар"нинг айни дамдаги ўйинлари ҳақида гапирди.

Унинг фикрига кўра, манкунианликлар келаси мавсумда АПЛ чемпионлиги учун курашади.

"Менга "Юнайтед"нинг ўйини ёқмоқда, улар қандай ўйнашни истаса, шундай ўйнашяпти. Бу жамоада ҳам ўсиш ва пасайиш даврлари бўлди, бу янги бош мураббий учун нормал ҳолат.

Жамоанинг ривожланиш йўлидан мамнунман. Менимча улар навбатдаги мавсумда АПЛ чемпионлиги учун курашади", - деди "Рома" футболчиси.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Sky Sports