

Шунга қарамай, мазкур клублар қарор ижросини ўз вақтида бажармади.
Жумладан, "Навбаҳор" Хуршид Хўжаев ва Рустам Ашурматовдан, "Машъал" Худоёр Сагдуллаевдан, "Янгиер" эса мураббий Азамат Абдураимов ва футболчи Сарвар Ҳусановдан қарздор. Шундан келиб чиқиб, мазкур клубларга нисбатан “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти”нинг 12бис-моддаси 6-бандидан келиб чиқиб, интизомий жазо чораси қўлланилди. Эндиликда бу клублар янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.



