

"Барселона" Лаутаро Мартинесни сотиб олишга уриниб кўриши мумкин. ElDesmarque хабар беришича, каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик ҳужумчини сотиб олишни сўрамоқда ва "Атлетико"дан Хулиан Альварес устувор мақсад бўлиб қолмоқда, бироқ каталонияликлар захира режасини ҳам эсда сақлашга мажбур. "Интер" ҳужумчисининг номзоди "блауграна"да тобора оммалашиб бормоқда. Уни Флик ҳам, спорт директори Деку ҳам юқори баҳоламоқда. Агар шу ҳафта Альваресни сотиб олиш масаласида силжиш кузатилмаса, "Барселона" муқобил вариантга ўтишга мажбур бўлади. Мартинес 2018/19 йилги мавсумдан буён "нерадзурри" сафида тўп сурмоқда.



