Мусиала 4 кун ичида 2 маротаба хушидан кетди

Administrator
18 авг 2026, 23:24
Жамал Мусиала тўрт кун ичида иккинчи бор ҳушини йўқотди.

15 август куни "Бавария" ярим ҳимоячиси "Лейпциг"га қарши ўртоқлик ўйинида ўзини ёмон ҳис қилган эди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди ва у майдонни мустақил равишда тарк этди. Бугун бу ҳолат "Хайденхайм"га қарши баҳсда такрорланди. Мусиаланинг аҳволи яна ёмонлашиб, майдонга йиқилди. Тиббиёт ходимларининг ёрдами билан 23 ёшли футболчи ўзига келди ва 69-дақиқада майдонни тарк эта олди. Уни Кассиано Киала алмаштирди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Bayern & Germany