

Аввалроқ Тебас "қаймоқранглилар" телевидениеси нацистлар Германияси тарғибот вазири Йозеф Геббельс қўллаган тарғибот механизмларидан фойдаланмоқда, деб баёнот берган эди. Кейинчалик Тебас ушбу сўзлари учун жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
— Тебаснинг сўзларими? Илтимос, бу ҳақда сўраманг. Мен бу мавзуда гапиришни хоҳламайман. Муайян чегаралар бор, аммо ҳақиқий меъёрдан чиқиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бунга келтирилиши мумкин бўлган ягона оқлов — агар бу клиник ҳолат бўлсагина ўринли бўлиши мумкин, акс ҳолда ҳеч қандай оқлов йўқ.
Мадридликлар "Реал"нинг нималарга дуч келаётганини тобора чуқурроқ англаб етмоқдалар. Лиганинг хориждаги обрў-эътибори ва Испаниянинг амалдаги жаҳон чемпиони эканини ҳисобга олсак, бу гапларни мамлакат ташқарисига чиқармасдан, ўз ичимизда ушлаб туришга ҳаракат қилганимиз маъқулроқдир, — деди Моуринью Sport.es нашрига.



