Модрич Месси ҳақида: "Унинг ўйинини томоша қилиш завқ бағишларди"

Aslanov Jasurbek
7 окт 2026, 17:32
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани борасида фикр билдирди.

Аргентина терма жамоасининг 39 ёшли ҳужумчиси Бенинга қарши баҳсда (3:0) хайрлашув ўйинини ўтказди.

— Месси ҳақида нима ҳам дея олардим? Унинг кетаётгани ачинарли, аммо бу унинг қарори ва биз буни ҳурмат қилишимиз керак. У ўзи хоҳлаганидек жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди ва у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири.

Унга қарши ўйнаш завқ бағишларди, гарчи Хорватия ва "Реал"да унинг дастидан азият чекишимга тўғри келган бўлса ҳам. Унинг ўйинини кузатиш ҳақиқий завқ эди. У бетакрор футболчи ва мен унга омад тилайман, — деди "Милан"нинг 41 ёшли футболчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: вала: Полина Антохина Источник: Cadena SER