

Миржалол Қосимов: “Натижа учун мухлислардан узр сўрайман. Ўйин тизгини қўлимизда эди. Учрашув бошидаёқ гол уришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ўйлаган нарсамиз ўхшамади, чунки 10 киши бўлиб қолдик. Абубакр Ризо Турдалиевни майдонга туширганимдан сўнг уни кўрганим йўқ. Баҳс охирида 8 киши бўлиб қолдик. Аҳмадулло Муқумжонов ҳам баҳсга қўшилиб кета олмади. Футболчи барқарор ўйин кўрсатиши керак. Имкониятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Ҳужумга берилиб кетдик ва “Қизилқум” қарши ҳужумдаги имкониятни голга айлантирди”.
- “Қизилқум” гол урганидан сўнг тезда кийиниш хонасига кириб кетдингиз…
- “Хурсандлигим” сабаб кириб кетдим. Албатта, бу хазил. Гол баҳснинг охирги дақиқаларида урилгани туфайли жаҳлда “раздевалка”га йўл олдим.
- Бу ўйинда футболчиларнинг ҳаёли “Навбаҳор”га қарши Кубок ўйинидадек туйилди.
- Мен ҳам сездим. Тана майдонда, ҳаёл бошқа жойда. Шу сабаб иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб ўйнадик. Балки бу мени хатоимдир.
- Ярим финалда бошқа ОКМКни кўрамизми, чунки кўпчилик кейинги босқичга “Навбаҳор” чиқади дейишяпти.
- Ҳамма башорат қилиши мумкин. Қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Агар ўйинга бўлган муносабат, мухлисларга бўлган ҳурмат шундай бўлса мен ҳам ўша фикрларга қўшиламан. Лекин бу босқичга осон етиб келганимиз йўқ. Битта учрашувлик тўқнашувда омад кимга кулиб боқса, ўша жамоа ғалаба қозонади.



