Жамшид Саидов: "ОКМК охирги дақиқаларда ҳужумда жуда фаол бўлишини ўрганиб чиққандик"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 15:28
ОКМК ҳамда "Қизилқум" ўртасида ўтказилган Суперлиганинг 28-тур баҳсидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамшид Саидов: “Баҳс қийин ўтишини билгандик. Бугун омад биз томонда бўлди. ОКМК яхши вазиятларга эга бўлди, лекин йигитлар охиригача курашишди. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман.

- Ўйин дурангга қараб кетаётгандек эди. Баҳс охирида сюрприз содир бўлди…
- Ҳозир ҳар бир очко тиллага тенг. Қийин ўйин бўлса ҳам қарши ҳужумлар орқали имкониятга эга бўлишимизни билардим. ОКМК охирги дақиқаларда ҳужумда жуда фаол бўлишини, бизда зоналар пайдо бўлишини ўрганиб чиққандик.

- Бугунги ғалабадан сўнг “Қизилқум” хавфли зонадан узоқлашиб, Суперлигада жон сақлаб қолди. Бош мураббий сифатида вазифамни 100% бажардим деб ўйлайсизми?
- Яна 2 та баҳс бор. “Пахтакор” ва “Бунёдкор”га қарши учрашувлар. Уларда ҳам максимал кучимизни кўрсатиб, очко олишга интиламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia