"Ливерпуль" ҳимоячиси Араухо АПЛнинг Ла Лигадан асосий фарқини айтди

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 14:57
"Барселона"дан ижарага олинган "Ливерпуль"нинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухо Англия чемпионатидаги ўйинларидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди ва Премьер-лигани Испания Ла Лигаси билан таққослади.

"Англия Премьер-лигаси Ла Лигага қараганда динамикроқ ва жисмоний жиҳатдан оғирроқ. Бу ерда рақиб турнир жадвалининг қайси ўрнида боришидан қатъи назар, ўйинлар қийин кечади. Сиз 90 дақиқа давомида тинимсиз югурасиз, бироқ шахсан менга бу фақат ёрдам бермоқда. Ушбу тажрибадан жуда мамнунман", — дея Араухонинг сўзларидан иқтибос келтиради The Athletic.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Араухо 2026 йилнинг август ойида "Барселона"дан мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида "Ливерпуль"га ўтган эди. АПЛнинг жорий мавсумида уругвайлик футболчи 10 та учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›