

Унга кўра, Мексика ва АҚШ терма жамоалари навбатдаги йўлланмаларни қўлга киритишди. Мексика Сальвадорни мағлубиятга учратиб (2:0), иккинчи ўринни эгаллади. АҚШ эса Коста-Рикага ютқазган бўлсада (0:2), қўшимча кўрсаткичлар эвазига учинчи ўринни банд этди.
Бунгача Канада терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мундиал йўлланмасини нақд қилиб қўйганди.
Коста-Рика терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд этди ва июнь ойида плей-офф ўйинида Янги Зеландияга қарши баҳс олиб боради.




