Маурисио Почеттино: "Мудрикка ишонаман"

Mirjalol Normatov
24 дек 2023
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрига кўра, Михаил Мудрик жамоанинг етакчиси бўла олади.

"У фантастик йигит ва ёқимли инсон. Мудрик жуда камтарин йигит. Унга инсон сифатида қаттиқ ишонаман.

Футболчи сифатида эса ҳали ўсиши керак. Мудрик ҳали ёш ва ривожлана олади, бунга унда маҳорат ҳам етарлича. Ривожланиш йўлидаёқ у жуда яхши натижалар қайд этмоқда, бундан хурсандман.

Ишонаман, вақти келиб, Мудрик "Челси"нинг етакчисига айланади. У ҳозирданоқ муҳим футболчига айланиб бўлди, чунки унинг потенациали юқори", - деди Почеттино.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: chelseafc.com