LIVE. ЕЧЛ. "Бавария" — "Арсенал" 2:1 (матнли трансляция)

22 окт 2026, 00:01
УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувидан ўрин олган баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Бавария" — "Арсенал" 2:1

Голлар: 25 - Эберечи Эзе, 35 - Альфонсо Дэвис, 61 - Харри Кейн

“Бавария”: 1. Мануэль Нойер, 27. Конрад Лаймер, 2. Деотшанкюль Упамекано, 19. Альфонсо Дэвис, 3. Ким Мин Жэ (4. Жонатан Та, 46’), 44. Йосип Станишич, 34. Исмаэль Сайбари, 45. Александар Павлович, 8. Том Бишоф, 9. Харри Кейн, 7. Серж Гнабри.

Захира: 26. Свен Ульрайх, 40. Йонас Урбиг, 11. Натаниэль Браун, 23. Саша Боэ, 21. Хироки Ито, 14. Луис Диас, 39. Бара Ндиайе, 42. Леннарт Карл, 46. Тим Биндер.

“Арсенал”: 1. Давид Райя, 12. Юрриен Тимбер, 15. Эзри Конса, 6. Габриэл Магальяйнс, 33. Риккардо Калафьори, 41. Деклан Райс, 7. Букайо Сака (10. Эберечи Эзе, 10’), 8. Мартин Эдегор, 39. Бруно Гимарайнш, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 29. Кай Ҳаверц.

Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 30. Иллан Мелье, 3. Кристьян Москера, 4. Бен Уайт, 49. Майлз Льюис-Скелли, 36. Мартин Субименди, 23. Микель Мерино, 56. Макс Доумен, 14. Виктор Йокереш.

Огоҳлантиришлар: 13 - Кай Ҳаверц, 39 - Эзри Конса

61. ГОЛ! Кейн ҳисобни оширди! Харри пенальтини аниқ амалга оширди!

60. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. Ҳамма жойида экан!

59. Пенальти, “Арсенал” дарвозаси томон! Кейннинг зарбасидан сўнг тўп Консанинг қўлига тегди.

54. Эзе қулай вазиятга эга бўлди, бироқ буниси ҳам дарвозага кирмади, Нойердан сейв!

49. Гнабрининг узатмасидан сўнг Упамекано бош билан дарвоза томон зарба берди, Райядан супер сейв!

48. Қандай вазият?! Гнабрининг узатмасидан сўнг Сайбари бирга-бир вазиятга чиқди, аммо ноаниқ бўлди зарба…

48. “Арсенал” Нойер қўриқлаётган дарвоза олдида хавфли вазият юзага келтирди, аммо тўп дарвозага кирмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Гнабрининг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.

41. Калафьори сал қолса бўш қолган дарвозани ишғол қилиши мумкин эди…

40. Кейннинг дарвоза томон берган зарбасига ҳимоячилар “блок” қўйишди.

39. Конса Кейнга қарши ўта қўпол ўйнади, бош ҳакам сариқ карточка кўрсатди. Қизилга ҳам тортадиган вазият эди…

36. “Бавария” гол уриб кетди, ўйин ёнади буёғига!

gettyimages-2300769166-2048x2048.jpg

35. ГОЛ! Дэвис ҳисобни тенглаштирди! Кейндан даҳшат узатма, математика ва футбол дарсларига киритадиган узатма бўлди, буни эса Алфонсо голга айлантирди!

33. Сайбарининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

32. Яна “Арсенал” олдинга ўтмоқда, мюнхенликлар кутилганидек фаоллик кўрсатмаяпти.

27. “Бавария” гол ўтказиб юборди, энди ҳужумлар шиддати ошса керак.

gettyimages-2301359694-2048x2048.jpg

26. ГОЛ инобатга олинди! Эдегорнинг узатмасидан сўнг Эберечи ўткир бурчакдан зарба бериб, гол урди!

26. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.

25. Эзе гол урганди, бироқ ушбу вазияда ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган экан.

21. Гнабридан хавфли зарба бўлди, Райядан сейв! Даҳшат!

20. Калафьори дарвозага яқин масофадан зарба берди, бироқ ноаниқ кетди.

17. Дэвис рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, бироқ якуний зарбани йўллай олмади.

15. Ўтган вақт ичида айтарли хавфли вазият кўрмадик.

10. Бўлди, Эберечи майдонга тушди.

gettyimages-2301356787-2048x2048.jpg

9. Эзе майдонга тушишга тайёрланмоқда. Демак Букайо жароҳат олган ва ўйинни давом эттира олмайди. Кечаги ўйин эсга тушиб кетяпти.

8. Сака жароҳат олди чоғи, майдонда ётибди.

5. Меҳмонлар мюнхенликлар жарима майдончаси ичида юзага келган палапартишликдан фойдалана олмади.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувидан ўрин олган "Бавария" — "Арсенал" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›