

У учун бир вақтнинг ўзида АПЛнинг икки топ-клуби — "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" кураш олиб боради.
"TEAMtalk" маълумотларига қараганда, "қизиллар" ҳам, "шпорлар" ҳам Уильямс учун 95 млн евро тўлашга тайёр. Айнан шу сумма унинг амалдаги шартномасида белгиланган товон пули ҳисобланади.

"Атлетик" иш ҳақида бюджетини маромига келтириш мақсадида ўз юлдузи билан хайрлашишга рози. Ҳозирда Нико ҳафтасига 195 минг евро маош олади.
Аввалроқ Уильям спубалгия (чов соҳасининг сурункали жароҳати)дан тикланиш жараёнида жиддий асоратларга дуч келган эди.



