

“Ал Насср” - “Гамба Осака” 0:1
Голлар: 30 - Дениз Ҳуммет
“Ал-Насср”: 24. Бенту, 12. Наваф Бушаль, 3. Муҳаммад Тимакан, 26. Мартинес, 23. Айман Яҳё (83. Аль-Нажди, 66’), 29. Абдулрахмон Ғариб (21. Кингсли Коман, 66’), 19. Али Аль-Ҳассан (9. Аль-Ҳамдан, 80’), 96. Али Аль-Нассер (20. Анжело, 56’), 10. Садио Мане, 79. Жоау Феликс, 7. Криштиану Роналду.
Захира: 8. Абдулкарим, 1. Наваф Аль-Ақиди, 2. Султон Аль-Ғаннам, 53. Аль-Отайби, 4. Аль-Шарари, 70. Аман, 60. Ҳақави, 16. Маран.
“Гамба Осака”: Араки Р., 15. Такуми Кишимото, 5. Гента Миура, 20. Шинносуке Накатани, 21. Рику Хацусе, 16. Токума Сузуки (13. Абе С., 60’), 27. Рё Мито, 17. Рин Ямашита (44. Окунүки, 60’), 11. Иссам Жебали (7. Такаси Усами, 80’), 8. Рё Мещино (97. Велтон, 70’), 23. Дениз Ҳуммет (42. Минамино, 46’).
Захира: 1. Масааки Хигашигучи, 22. Дзюн Ичимори, 19. Гакуто Икегая, 10. Шу Курата, 33. Сёта Накано, 40. Тояма, 36. Тацуя Ямамото.
Огоҳлантиришлар: 49 - Наваф Аль-Ақиди, 64 - Абдулрахмон Ғариб
90+6. Ўйин якунланди, “Гамба Осака” - чемпион, Роналду - яна совринсиз қолди!
90+1. Ал-Ҳамданнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89. Анжело рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бу вазиятда ҳам қоидабузарлик бўлмагани маълум қилинди.
86. Роналдунинг дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
84. Фелик дарвозага жуда яқин масофадан зарба берди, ҳимоячи қайтарди тўпни…
81. Ҳаволатиб узатилган тўпни Тимакан бош билан дарвозага йўллади, дарвозабон ушлаб олди тўпни!
80. Сўнгги декада бошланди, буёғига ўйин “ёнади”.
77. Феликснинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди…
68. Мане рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо бош ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган, деб топди.
66. “Ал Насср” захирадан янги кучларни ўйинга ташлади, кузатамиз, қандай ўйнайди.
59. Садио Мане ва Феликс комбинация яхши бўлди, бироқ якуний зарбани бериш учун тўп Криштиануга аниқ етказиб берилмади.
56. Учрашув темпи бироз пасайди, айтарли вазиятлар юзага келтиришмаяпти жамоалар.
50. Садио Мане яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ қаршисидаги икки ҳимоячидар ўта олмади.
47. Саудияликлар бўлимни ҳужумлар билан бошлади.
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
🕘 45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Ғарибнинг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.
45+1. Роналду ҳаволатиб узатилган тўпга аниқ зарба бера олмади.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Ажойиб комбинациядан сўнг Абдулраҳмон Ғариб зарба берди, бирозгина ноаниқ бўлди…
38. Фелис зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
36. Яна японияликлар олдинга ўтмоқда, ҳужумлар хавфлилашмоқда.
34. Гол инобатга олинди, барчаси жойида, демак.
33. Ҳали ҳамон ВАР кўрмоқда вазиятни. Бекор қилинармикин?
31. Қизиқ, гол бўлган вазият ВАРда кўрилмоқда.

⚽️ 30. ГОЛ! Дениз Ҳуммет ҳисобни очди! Денис жарима майдончаси ичидан ерлатиб зарба берди ва гол урди!
29. Роналду ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага яқин жойдан зарба берди, Аракидан сейв!
24. Мане дарвозага яқин жойда зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.
23. Роналдунинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”га тегиб қайтди.
20. Феликс ўзига узатиб берилган тўпни тўхтатиб, битта уринишда Роналдуга бермоқчи эди, аммо ҳимоячи тўхтатиб қолди.
19. Мартинес ҳаволатиб узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
15. Учрашув темпи яхши, бироқ ҳозирча хавфли ҳужумлар кўрмадик.
8. “Гамба Осака” фаолликни оширмоқда.
5. Садио Мане чапдан олдинга юриш қилиб тўпни марказга узатди, бироқ бу вазиятда ҳеч ким якуний зарбани беролмади.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ОЧЛ 2 финали доирасида "Ал Насср" - "Гамба Осака" ўртасидагифинал учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришинга таклиф этамиз!



