Лазизбек Мирзаев: "Суперлигадаги илк голимни урганимдан хурсандман. Бу билан тўхтаб қолмайман"

Оқил Абдубарноев
1 мар 2026
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Стадионга келиб ва экран ортидан қўллаб-қувватлаган "Локомотив" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бир йилдан кейин "Локомотив" Суперлигага қайтди, мавсумни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. 

Суперлигадаги биринчи голимни урдим. Бу "Локомотив" таркибидаги илк расмий голим ҳисобланади. Бундан жудаям хурсандман. Худо хоҳласа, бу билан тўхтаб қолмайман, ўйиндан ўйинга кучайиб, янада кўпроқ гол уришга ва жамоага фойда олиб келишга ҳаракат қиламан".


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати