Куадрадо: "Роналду мени Саудия Арабистонига олиб кетишни истамаяпти"

Mirjalol Normatov
9 июл 2023
"Ювентус"дан кетган Хуан Куадрадо Саудия Арабистонига кетиш ниятида эмас.

"Ҳалигача ўзимда катта куч борлигини ва юқори даражада рақобат қила олишимни билиб турибман. Саудияда Роналду ўйнамоқда, бироқ у мени олиб кетишни истамаяпти!

Олдинги даражада эмасман, аммо Яратганга доимо илтижо қиламан. Агентим Европанинг бошқа давлатида эди, яқиндагина у қайтиб келди, энди у билан вариантларни муҳокама қиламиз.

Албатта, таклифлар бор. Европада қолишни истаяпман. Аммо энг яхши вариантни танлаймиз", - деди Куадрадо.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal