

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Миллатлар лигаси 4-тури доирасидаги Норвегияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳужумчи Криштиану Роналду билан ярашиш ҳақидаги саволга мавҳум жавоб берди. Баҳс якшанба, 4 октябрь куни бўлиб ўтади.
— Биринчи навбатда диққатни миллий жамоага қаратиш лозим. Норвегияга келсак, мухлислар ҳам байроққа ва терма жамоанинг мақсадига бўлган туйғуларимизни баҳам кўришлари керак. Криштиану Роналду — миллий жамоа рамзи, Португалия рамзи. Ўйиндан сўнг бу ҳақда гаплашиш учун вақт кўп бўлади, — деди Жезуш Record нашрига.
Роналду Миллатлар лигаси 3-туридаги Данияга (3:2) қарши ўйин олдидан, бош мураббий Жорже Жезушнинг ҳеч қандай низо йўқлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, терма жамоа ихтиёрини тарк этган эди. Бир қатор Португалия ОАВлари Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш нияти борлиги ҳақида хабар беришди. Шунингдек, Жезуш ҳужумчи билан ярашув учрашувига розилик бергани ҳам маълум қилинган эди.



