

Клубларнинг ўзаро келишувига асосан, мазкур баҳс 30 дақиқадан иборат 4 та бўлим шаклида ташкил этилди ва ўйин мухлислар учун қизиқарли, голларга бой тарзда кечди.
Кескин курашлар остида ўтган учрашув 5:4 ҳисобида "Қизилқум" фойдасига ҳал бўлди. "Бухоро" таркибида Асилбек Қаюмов, Владимир Родич, Мироншоҳ Шоназаров ҳамда Доминик Бегич рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, навоийликларнинг ғалаба келтирувчи голларига Ислом Кенжабоев, Жамбули Жигаури, Самандар Шукруллаев, Акмал Музаффаров ва Бобомурод Бозоров муаллифлик қилди.








