

УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсумининг 3-тур учрашуви якунланди, унда Швейцария ва Словения терма жамоалари куч синашди. Жамоалар Швейцариянинг Люцерн шаҳридаги "Свисспорарена" стадионида майдонга тушишди. Бош ҳакам сифатида словакиялик Иван Кружляк ишлади. Майдон эгалари 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар.
Учрашувнинг 2-дақиқасида словениялик Жан Випотник ҳисобни очди. 10-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Янжа ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 38-дақиқада эса ҳужумчи Дан Ндой Швейцария терма жамоасини олдинга олиб чиқди ва баҳсдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 2:1.
Швейцария - Словения 2:1
Голлар: Янжа 10 (автогол), Ндой 38 - Випотник 2.



