

Футболчи 38-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Жереми Доку тушган.
"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола хавбекнинг ҳолати ҳақида гапирди:
"Ҳали шифокоримиз билан гаплашиб улгурмадим, аммо Жек човидан шикоят қилаётганди. У ўзини жуда яхши ҳис қилаётганди, бироқ ўйин стартида яна жароҳат олди.
Албатта, у жуда хафа. Мавсум Жек учун оғир ўтмоқда, шунинг учун у энди тўлиқ соғайиб қайтиши ва кейин жамоага ёрдам бериши зарур бўлади".



