Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"

Mirjalol Normatov
11 сен 2025
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашув бошида вазиятлар яратиб афсуски, бундан фойдалана олмадик. Йўл қўйган иккита хатомиз туфайли қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбордик. Кейин яна ҳаракат қилдик, барибир фойдаси бўлди.


- Ўйин темпи паст эмасди. Шундай ўйинда ВАР ишламаганига эътирозингиз борми?

- Билишимча, бу ўйинда ВАР бўлиши керак эди. Аммо ишламаганидан хабарим йўқ.


- Қўшиб берилган дақиқаларда жамоангиз яхши ҳаракат қилди. Лекин нега баҳс бошидан "Шўртан" шундай ўйин кўрсатмаяпти?

- Ўтказиб юборилган голлар йигитларга қаттиқ таъсир қиляпти. Шу боис ҳаракатимизда секинлик пайдо бўлиб қолди. Бугун ҳам учрашувни яхши бошладик, вазиятлар яратдик, аммо гол ўтказиб юборгач руҳан тушкунликка тушиб қолдик.


- Бугун қайси жамоага юқори баҳо қўйган бўлардингиз?

- Бугун "Машъал" бизнинг хатолардан унумли фойдаланиб ғалаба қозонди. Шундай экан, футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади, назаримда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia