"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор

Sherzod Nurmatov
12 сен 2025
Мюнхенликлар ноябрь ойида 3 нафар асосий футболчиси сафга қайтишини кутмоқда: Жамол Мусиала, Альфонсо Дэвис ва Хироки Ито.

Манбага кўра, учаласи ҳам ўйинга тўлиқ мослашишдан йироқ, аммо фаол тикланиш босқичида. Мусиала 5 июль куни Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ПСЖга қарши ўйинда (0:2) жароҳат олганди.

Девис ҳам жиддий жароҳат орттириб олган – у Канада терма жамоасида ўнг тиззасидаги хочсимон боғламини узиб олган. Ито апрель ойида "Санкт-Паули"га қарши ўйинда (3:2) ўнг оёқ кафт суягини қайта синдириб олганди.

Бу ўйинчиларнинг қайтиши "Бавария" таркибини мавсумнинг муҳим босқичида, жумладан, Бундеслига ва еврокубок ўйинларида кучайтиради.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Yahoo Sports