"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи

Sherzod Nurmatov
1 июл 2024, 14:23
"Халл Сити" вингери Жейден Филоген "Барселона"га ўтиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби футболчини ижарага олиш борасида расмий таклиф билан чиққан. Шартнома 2025 йилда маълум шартлар остида тахминан 20-23 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини ўз ичига олади.

Жейден Филоген 22 ёшда. У "Халл Сити"га 2023 йилнинг сентябрида "Астон Вилла"дан келган. Бу трансфер "йўлбарслар"га 5,8 млн еврога тушган. 

Филоген ўтган мавсум Чемпионшипда 33 та ўйинда қатнашиб, 12 та тўп киритди ва 6 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal