

Шунингдек, Испания чемпионатидаги ўзининг 10 та ўйинлик ғалабалар сериясини давом эттирди.
Сўнгги марта "Барса" Испания чемпионатида 16 феврал куни "Жирона"га қарши ўйинда мағлуб бўлган эди. Шундан кейин бошланган серия шанба куни 10 та ўйинга етди. "Барселона"да бундай омадли давр 2016 йил баҳоридан бери кузатилмаган, ўшанда жамоани Луис Энрике бошқарган. Ўша пайтда "Барселона" 12 та ўйин кетма-кет ғалаба қозонган ва табиийки, чемпион бўлган эди.
Кейинги турда Флик жамоаси "Реал Мадрид"га қарши баҳс олиб боради.



