Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"

Iskandarov Abdulaziz
10 мар 2026
Бугунги кун доирасида бизни 3 та қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

Табиийки, барчанинг диққат-марказида "Пахтакор" - "Навбаҳор", "Нефтчи" - "Андижон" ўйинлари турибди. Биз бу беллашувлар олдидан "Нефтчи", "Сурхон", "Қўқон-1912" собиқ мураббийи Баҳром Ҳайдаровга юзландик.

— "Пахтакор" секин-аста ўйинлар орқали формага кириб боряпти. "Навбаҳор"да ўтган сафарги мағлубиятдан сўнг ижобий ўзгариш кўришимиз мумкин, чунки олдига юқори мақсадлар қўйган. "Пахтакор"нинг ҳозирги таркибидан келиб чиқсак, 60/40 мезбонларнинг ғалабасин тахмин қиламан. 

— Фарғонадаги ўйин ўз номи билан дерби, бунда кутилмаган натижалар юз бериши эҳтимоли бўлади. Аммо "Нефтчи" таркибидаги ижрочиларни, жамоа кўрсатаётган ўйинини ҳисобга олиш керак. Ҳақиқатдан ҳам ўйини анча ўзгарди. Ўйлайманки, "Нефтчи" ишончли ғалабага эришади, 70/30.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia