

"Клубим билан яна бир йиллик шартномам бор. Яъни 2018 йил 31 декабрь санасига қадар. Агар Жанубий Корея К-лигасидан ёки бошқа давлатдан таклиф бўлса ўйлаб кўраман. Лекин ҳозирги клубим мени қўйиб юбориши қийин масала. Ҳозирча ҳеч қандай режаларим йўқ", - дейди Насимов сайтимизга берган интервьюсида.
Ўтган мавсумда ҳамюртимиз 23та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урди.




