

Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, "тўпчилар" аъзоси Габриэл Мартинеллининг Истанбул жамоасига ўтиши эҳтимоли юзасидан олиб борилган музокаралар чоғида томонлар нигериялик форвард трансферига ҳам тўхталиб ўтишган. Шу билан бирга, АПЛ чемпиони ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрадими ёки йўқ — буниси ҳозирча номаълум.
27 ёшли футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 22 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Виктор 2025 йилнинг 31 июль куни "Галатасарой" билан тўрт йиллик шартнома имзолаб, клубга тўлақонли асосда кўчиб ўтган эди. Трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил этган ва бу Туркия Суперлигаси тарихидаги мутлақ рекордга айланган.



